Президент академиясида тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади
Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олувчи давлат фуқаролик хизматчилари контингенти ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси жойлаштирилган.
Лойиҳада белгиланишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат бошқарувининг талаб этилган ва истиқболли йўналишлари бўйича, давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан, очиқ танлов асосида амалга оширилади;
Академия давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, белгиланган квоталардан ташқари тўлов-контракт асосида очиқ танлов йўли билан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга;