Аввал хабар берганимиздек, “Янги Ўзбекистон” боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

Байрам тадбирида Президентимиз Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистонда юз бераётган воқеаларга нисбатан Ўзбекистон позицияси ҳақида тўхталиб ўтди.

– Сўнгги кунларда ён қўшнимиз Афғонистонда юз бераётган воқеаларни ҳаммамиз ташвиш билан кузатиб турибмиз. Биз бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз.

Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда кўприк вазифасини бажара олишига ишонамиз. Афғонистон билан алоқаларимизда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишларга аралашмаслик тамойилларига содиқ қоламиз.

Ушбу мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда, миллий келишув асосида тинч йўл билан амалга оширилиши ўта муҳим, деб ҳисоблаймиз, – деди Президентимиз.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Афғонистонда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз