Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, пойтахтнинг айрим бозорларида ўрганиш ишлари олиб борилди ва органолептик хусусияти ўзгарган маҳсулотлар йўқ қилинди.

Қайд этилишича, мутахассислар томонидан Миробод деҳқон бозори ҳамда “Бешқўрғон” МЧЖга қарашли бозорнинг санитария ҳолати ва маҳсулотларнинг сифати ўрганилган. Натижада бутунлиги бузилган, истеъмолга яроқсиз ҳолга келган 12 кг банан, 58 кг помидор, 23 кг булғор қалампири, 5 кг шафтоли ҳамда 5 кг гулкарам маҳсулотлари тегишли тартибда савдодан олиниб, бракераж қилинган. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, аввалроқ, “Food City” деҳқон бозоридаги қовунлар истеъмолга яроқсиз экани маълум қилинган эди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтнинг айрим бозорларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди 