Пойтахтимиздаги “Анҳор” боғида Асал фестивали бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Асал, бол – нафақат ширинлик, балки, шифобахш маҳсулот сифатида қадрланади. Қадимдан турли касалликларни даволашда, одамларнинг бардамлиги, соғломлиги ва бақувватлигини таъминлашда асал истеъмол қилишни тавсия қилишган. Бу маҳсулот барча дори-дармон ва малҳамларнинг асосий таркиби ҳисобланган.
Замонавий тиббиётда ҳам турли касалликларни даволашда асалдан кенг фойдаланилади. Турли жароҳатлар ва яралар, шамоллаш, юқори нафас йўллари ва ўпка хасталиклари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, ошқозон-ичак, тери ва кўз касалликлари муолажасида кони фойда.
[gallery-9137]
Асал фестивалида барча вилоятлардан 100 дан ортиқ турдаги асаларичилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Тадбир доирасида шунингдек, меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда қатор ташкилот ва корхоналар ўз бўш иш ўринлари билан қатнашмоқда.
Фестиваль 16 октябрга қадар давом этади.
Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА