Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да синхрон сузиш бўйича “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз спорт вазирлиги ва сув спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақа 17 май кунига қадар давом этади.

[gallery-23335]

U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида ўтаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи 186 та медаль жамғармаси учун баҳс олиб бормоқда.  

Чемпионатнинг бугун, 15 май кунги дастурида U12 ва U15 ёш тоифаларида техник соло, комбо ва катталар ўртасида техник гуруҳ тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Шунингдек, “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг тантанали очилиш маросими соат 20:30 да ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди