Айни пайтда Тошкент шаҳрида Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билантадбиркорлар ва 60 дан ортиқ Ўзбекистон элчилари иштирокида ташқи иқтисодий масалаларга бағишланган йиғин бўлиб ўтмоқда.
Кун тартибидан экспорт, инвестиция ва ташқи бозорлар билан боғлиқ масалалар ўрин олган.
Тадбир доирасида тадбиркорлар томонидан экспортга йўналтирилган лойиҳалар ва инвестиция таклифлари тақдим этилмоқда, хорижий бозорларга чиқиш шартлари муҳокама қилинмоқда.

Йиғин ташқи иқтисодий ҳамкорликни амалиёт билан мустаҳкамлаш ғояси асосида ташкил этилган. Бу мамлакатимиз иқтисодиётини ташқи бозорларга интеграция қилиш ва миллий бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган навбатдаги муҳим қадам бўлиб турибди.

Таъкидланишича, мазкур мулоқот яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни амалиётда давом эттириш мақсадида ўтказилмоқда.

Мулоқотни жонли эфир орқали томоша қилиш мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/e2QPJVbF4WU" title="ELCHILAR VA TADBIRKORLAR O‘RTASIDA OCHIQ MULOQOT" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>ЎзА