Юртимизда болаларнинг билим савиясини юксалтириш, бу йўлда сифатли эрта таълим ва мактабгача таълим педагогларининг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнларда “Ўйинга асосланган таълим” лойиҳаси ва педагогика тамойиллари каби мавзулар чуқур ўргатилмоқда.

Хусусан, пойтахтимизда синовдан ўтказилаётган "Ўйинга асосланган таълим” лойиҳаси фикримизга мисол бўла олади. 

Янгиҳаёт туманидаги 122 сонли мактабгача таълим ташкилотида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, KOICA ва Dong-Eui университети ҳамкорлигида Жанубий Кореянинг ўйинга йўналтирилган таълим модели тажриба тариқасида жорий этилмоқда. 

Шунга кўра, мутахассислар мазкур муассасага ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 

Айни кунларда мазкур муассасада лойиҳанинг учинчи босқичи амалга оширилиб, ўқув-тарбия муҳити, дидактик воситалар ва янги методик ёндашувлар Корея тажрибасига асосланган ҳолда шакллантирилмоқда. 

Маълумотларга кўра, лойиҳани амалга оширишдан олдинроқ Ўзбекистондан 5 нафар педагог-ходим Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб, ўйинга асосланган таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини бевосита кореялик мутахассислардан ўрганиб қайтган эди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “Ўйинга асосланган таълим” лойиҳаси синовдан ўтказилмоқда