Вазирлар Маҳкамасининг бугун – 27 ноябрь куни қабул қилинган тегишли фармойишига мувофиқ, Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилоти педагог кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш комплекс маркази ҳамда 500 ўринли инновацион давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш комплекс маркази ҳамда Корея давлатининг тажрибасига асосланган 500 ўринли инновацион давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатга кўра, Марказ ва боғча қурилиши учун Яккасарой тумани Ўқитувчилар кўчаси ҳудудидан 1,5 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилади.