ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги  “Universal horses stable” от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, Жаҳон кубоги саралаш босқичлари, Осиё кубоги ҳамда от йўрттириш бўйича “CDI-1* FIE Dressage World Challenge” турнирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Байрамона руҳда ташкил этилган очилиш маросимида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти ҳамда қатор фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар мамлакатимизда от спортининг барча йўналишлари босқичма-босқич ривожланаётгани, спортчиларимиз халқаро ареналарда юқори натижаларга эришаётганини алоҳида таъкидладилар.

Мусобақанинг илк кунида Жавад Низам (Сурия, 100 см.), Аъзам Толибоев (Ўзбекистон, 120 см.), Беҳзод Қурбонов (Ўзбекистон, 140 см.)лар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

[gallery-22901]

Чавандозлар баҳси 28 апрелга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА фотомухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда конкур ва от йўрттириш бўйича халқаро мусобақаларга старт берилди