UZCARD томонидан уюштирилаётган янги футбол турнири ҳисобланган “Fintech League 2025” баҳслари ноёб ва оммавий спорт мусобақаси сифатида кўпчиликда катта таассурот қолдирмоқда.

Мамлакатимиздаги “энг ёш турнир” номини олган мусобақада етакчи молиявий ва технологик компаниялари жамоалари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизиқарли ўтган ўйинлар натижасига кўра, энг кучли 16 та жамоа плей-офф босқичига чиқди.

Энди ушбу жамоалар жорий йил 12 апрель - 31 май кунлари белгиланган дастур асосида пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадиони ўйингоҳларида томошабинларга такрорланмас ҳиссиётлар ва унутилмас лаҳзалар бахш этадиган қизиқарли учрашувларда майдонга тушади.

Футбол турнирида “Soliq Service”, “Hamkorbank”, “Btech”, “Xalqbank“, “Mybank”, SQB, “UZCARD“, “Alif”, “Poytaxtbank”, “Asakabank”, NBU, “Beelab”, “Tengebank”, “Paynet”, BRB, “Infinbank”, “Agrobank”, “Hayotbank”, Ucell, “Markaziy bank”, “Turonbank”, OFB, “Mkbank” ва “Anorbank” каби жамоалар ғолиблик учун курашга киришди.

Бугун “Fintech League 2025” турнирининг илк баҳслари бўлиб ўтди. Унда NBU жамоаси “Alif”ни 5:0 ҳисобида, Ucell жамоаси ЦБ жамоасини 5:2 кўринишида доғда қолдирди.  

Мусобақалар давом этмоқда.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “Fintech League 2025” футбол мусобақаси бошланди