Бугунги кунда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 2 миллион 934 минг 100 кишини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич йил бошидан 71,7 минг кишига ёки 2,5 фоизга кўпайди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 77 минг 719 кишини ташкил этган. Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони эса 48 минг 146 кишини ташкил этди.  

Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатадики, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 392,4 минг кишидан иборат. Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 364,8 минг кишини ташкил этади. Энг кам аҳоли сони эса Яккасарой тумани (126,2 минг киши) ва Бектемир тумани (55 минг киши) ҳиссасига тўғри келади.  

 Бу ҳақда Тошкент шаҳар статистика бошқармасида бўлиб ўтган “Тошкент шаҳрининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари ҳолатига демографик кўрсаткичлари” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.   

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Санжар Анназаров ҳамда Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бошлиғи Умид Сотимов пойтахтимизнинг демографик кўрсаткичлари хусусида маълумот берди.

— Бугунги кунда юртимизда аҳоли сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортиб бормоқда, — деди Умид Сотимов. — Жумладан, Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 2 миллион 934 минг 100 кишини ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсган. Яъни ўтган йили 2 миллион 840 минг аҳоли мавжуд эди. Бир километр квадрат майдонга 6 ярим минг аҳоли тўғри келади. Бугунги кунда жами аҳолидан эркаклар сони 1 миллион 438 минг 500 нафарни, аёллар сони  эса 1 миллион 495 минг 600 нафарни ташкил этди. Аҳолининг 57 фоизи меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Январь-сентябрь ойларида 54,8 мингта туғилганлар қайд этилган бўлиб, шундан ўғил болалар 51,6 фоизни, қиз болалар 48,4 фоизни ташкил этади.

Айтиш лозимки, ҳисобот даврида пойтахтимизда 16,4 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига никоҳ коэффициенти 7,6 промиллени ташкил этган. Бу 2021 йилга нисбатан -0,4 промиллега камайганлигини кўрсатади. Шунингдек, шаҳарда никоҳдан ажрашганларнинг 28,6 фоизи фарзандсиз, 44,2 фоизи битта фарзанд билан ва 27,2 фоизи икки ва ундан ортиқ фарзанд билан ажрашганлар ҳиссасига тўғри келган.  

Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.  

 Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келади?