Пойтахт марказидаги давлат мулки 3 баравар қимматроққа сотилди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Халқобод кўчаси, 8-уйда жойлашган маъмурий ва ишлаб чиқариш биноси учун аукцион савдоси 4 нафар иштирокчи ўртасида қизғин ўтди. Бошланғич нархи 13,7 миллиард сўм бўлган давлат активи онлайн аукцион савдосида 35,7 миллиард сўмга сотилди.
Бир соатдан ортиқ давом этган савдода “PROFI UNIVERSITY” МЧЖ ғолиб бўлди. Маълумот учун, ушбу давлат активи 18 сотих ер майдонига ҳамда 1828 кв.метр бино-иншоотларга эга.
ЎзА