“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус келтирилган эди.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41 - “Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналишида бугундан бошлаб электробус йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади.

“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус келтирилган эди. Ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди. Ўрганишлар натижасига кўра пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41-“Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.

Таъкидлаш жоизки, Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзор буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас асосий йўлдан ҳаракатланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда электробус йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади
Жамият
09:26 / 14:09:2019