ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами нишонланаётган шу кунларда "ZAMIN GREEN-WORLD" МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона комплекси ишга туширилди.
[gallery-8633]
Умумий қиймати 61,6 миллиард сўм бўлган, 7 гектар майдонда эга гидропоника усулидаги мазкур замонавий иссиқхона комплексида 100 та доимий, 150 нафар мавсумий иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга туманда озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Иссиқхона комплекси очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА