Попда капсула кутубхонаси очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида илк бор ташкил этилган капсула кутубхонаси Поп туманида фойдаланишга топширилди. Бу нафақат янги лойиҳа, балки ёшлар маънавияти ва билимга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
[gallery-28802]
“Pop City Mall” ташаббуси билан барпо этилган ушбу замонавий кутубхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Минглаб сара китоблар билан бойитилган капсула кутубхонасининг айнан Ёшлар боғида жойлаштирилгани эса бежизга эмас. Бу маскан энди ёшлар учун нафақат дам олиш, балки билим олиш, мутолаа қилиш ва ўз устида ишлаш марказига айланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА