2021 йил 13 сентябрь куни Польша Давлат котиби, Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари П.Солох бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Польша ҳукуматининг COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида ажратилган 252 минг дозадан иборат «Astra-Zeneca» вакцинасини расмий топшириш маросими бўлди.

Инсонпарварлик юкини Ўзбекистон томонига Польша Давлат котиби, Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох ҳамда ушбу мамлакатнинг Стратегик захиралар бўйича ҳукумат агентлиги президенти Михал Кучмеровски топширди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, вакциналар мамлакатимизнинг барча ҳудудларига тақсимланади ва улардан яқин 40 кун ичида фойдаланилади.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Польша Миллий хавфсизлик бюроси ўртасида музокаралар ўтказилади. Польша делегацияси, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашувлар ўтказади.

Учрашувларда томонлар учун долзарб бўлган сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилади.

Томонлар шу кунларда долзарб бўлиб турган халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан, Афғонистонда юзага келган вазият юзасидан ҳам фикр алмашади.

Сафар доирасида Тошкентдаги “Исонинг муқаддас юраги” черковига ташриф буюриш ҳамда поляк армияси генерали Владислав Андерс шарафига ўрнатилган ёдгорлик пойига гул қўйиш режалаштирилган.

Саидмурод РАҲИМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша Давлат котиби, Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Ўзбекистонга келди