Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртимизда оммавий сайллар қаторида турли спорт тадбирларини ўтказиш ҳам анъана тусини олган.

Жумладан, Тошкент вилоятида Наврўзи олам байрамига бағишлаб спортнинг поло тури бўйича «Тошкент вилояти ҳокими кубоги-2022» турнири бўлиб ўтди.

Унда «Қорабайир миллий бренди», Қашқадарё вилоятининг «Темир йўллари» ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Бош бошқармаси жамоаси каби терма жамоалар иштирок этишди. Мусобақа давравий тизимда ўтказилиб, жамоалар бир-бири билан ўзаро куч синашди.

Қизғин ва ўта муросасиз курашларга бой тарзда кечган мусобақа якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Бош бошқармаси жамоаси қўлга киритди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поло баҳсларида Миллий гвардия жамоаси ғолиб