Politico: Украина Россия ҳужумидан ҳимояланиш учун арзон “Lima” электрон уруш тизимига таянмоқда
Ғарб ҳаво мудофааси тизимлари учун қиммат ракеталар етишмаслиги шароитида Украина кейинги авлод электрон уруш тизимларидан фойдаланишни кўпайтирмоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри украиналик ишлаб чиқувчиларга таяниб хабар берди.
Асосий ечимлардан бири мудофаа стартапи “Cascade Systems” томонидан ишлаб чиқилган “Lima” тизими эди. У нишонларни йўқ қилмайди, балки сунъий йўлдош навигация сигналларини бостиради ва сохталаштиради, бу эса ракеталар ва дронларнинг аниқлигини йўқотади ёки нишонлардан четга чиқаради.
Ишлаб чиқувчилар фикрига кўра, тизим кучли шовқинларни келтириб чиқаради ва ўқ-дориларни бир неча километр узоқликка “бошлаб” кетиши, шунингдек дронлар навигацияни бутунлай йўқотадиган зоналар яратиши мумкин. Баъзи ҳолларда, муҳандислар таъкидлашича, Россия дронлари гўёки сохта координаталарни олган ва нишонларидан узоқлашган.
“Lima”нинг асосий афзаллиги нархида: ҳар бирлик учун тахминан 58 000 евро,яъни Патриот ракеталарига қараганда анча арзон. Компания маълумотига кўра, аллақачон етказиб берилган 400 дан ортиқ тизим ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
С.Раҳимов, ЎзА.