Покизахон Камолиддинова - Осиё ўйинлари ғолиби
ХХ Осиё ўйинларининг 28 сентябрь кунги беллашувлари курашчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Покизахон Камолиддинова -78 килограмм вазн тоифасининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Сумин Мога (Жанубий Корея) қарши рақобатлашди. Баҳсда спортчимиз ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Дарвоқе, бу вазнда баҳс олиб борган яна бир вакилимиз Шоҳиста Назарова бронза медалга сазовор бўлган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 11 та олтин, 17 та кумуш ва 12 та бронза, жами 40 тага етди. Делегациямиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА