Покистон: туғуруқхонадаги ёнғинда 15 чақалоқ нобуд бўлди
Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги касалхонада содир бўлган ёнғин камида 15 нафар янги туғилган чақалоқни ҳалок қилди, дея хабар тарқатди "Гео ТВ" фавқулодда хизматлар манбасига таяниб
Эрталаб Тиббиёт фанлари институти (PIMS) туғуруқхонасида совутгич компрессори портлаб, олов чиққан.
Офат пайти мажмуада бўлган 16 гўдакдан фақат биргинаси қутқариб қолинган. Ўт ўчирилган, экипаж ҳудудни совутиш билан банд.
Туман маъмурияти маълумотига кўра, қутқарув гуруҳи ёнғин ҳақида хабар олгач, дарҳол воқеа жойига етиб келган. Қутқарув ишида олтита ўт ўчириш ва тўртта тез ёрдам машинаси иштирок этган.
С.Раҳимов, ЎзА