Мамлакатимизнинг географик жойлашуви ва логистика инфратузилмаси кўплаб давлатлар қатори Покистон компанияларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунга юртимиздаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, ер майдонлари ва солиқ имтиёзлари муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси, маҳаллий чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, Покистоннинг нуфузли компаниялари ва тармоқ уюшмалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Покистон компаниялари Ўзбекистоннинг саноат инфратузилмаси, жумладан, кичик саноат зоналари билан танишиб, ҳудудий имкониятларни ўрганди. Вакиллар Тошкент ва вилоятлардаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, ер майдонлари ва солиқ имтиёзлари ҳақида амалий маълумотга эга бўлди.

“Cosmopolitan Enterprises”, “Madina Oasis”, “J&S Timeless Leather”, “STA Leather Products” ва бошқа компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирди. 

Хусусан, франчайзинг модели орқали Покистон брендларининг Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши ва кейинчалик экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Қатор компаниялар Ўзбекистон саноат зоналаридан ер майдонлари олиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ниятида. Бу борада инвесторлар учун яратилган енгилликлар – божхона ва солиқ имтиёзлари, инфратузилмани қўллаб-қувватлаш механизмлари, сертификатлаш тизимидаги ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотида.

Делегация вакиллари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа, Туркия, Россия, Марказий Осиё ва Хитой бозорларига экспорт қилиш имкониятлари ҳақида амалий таҳлиллар олиб борди. 

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш ва экспортни ўз ичига олган қўшма лойиҳаларни бошлаш бўйича дастлабки келишувлар шакллантирилди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон компаниялари Ўзбекистон саноат зоналарида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ниятида