ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти аҳолиси, ижтимоий объектлар ва тадбиркорларни ҳар бир мавсумда барқарор электр энергияси билан таъминлаш “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг устувор вазифаси саналади. Айни шу вазифа асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида ҳудудлар электр энергияси таъминотини яхшилаш ишлари амалга оширилади.
Жорий йилда ҳам бу борада қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, юқори кучланишдаги подстанцияларнинг қуввати бир неча баробарга оширилаётир. Ана шундай янгиланишлардан бири Шофиркон туманидаги “Яхши Норович” 110/35/10 кВ подстанциясида бажарилди. Бу ердаги қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформатори 25 000 кВАлисига алмаштирилиб, ишга туширилди.
[gallery-19814]
Подстанциядаги қувватнинг ошиши натижасида Шофиркон туманидаги 17 мингга яқин аҳоли ва 900 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди. Шунингдек, подстанцияда захира қувватлари ҳам яратилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА