Пневмония: кунлик касалланиш ҳолатлари 357 нафар, 4 киши касалликдан вафот этган
ССВ хабарига кўра, 2021 йил 24 август куни 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21791 нафарга етди.
Кеча уларнинг 325 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14328 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.