Пневмония: кунлик касалланиш ҳолатлари 159 нафар, 2 киши касалликдан вафот этган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2021 йил 9 сентябрь куни 159 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25115 нафарга етди.
Кеча уларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18955 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 200 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.