Тошкент вилояти Пискент туманида аҳоли томорқаларидан самарали фодаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳаитов, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуддаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва томорқа бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари қатнашди.

Хусусан, Мингтепа маҳалласида яшовчи Раҳимбой Мажидов ҳовлисидаги токзорни плёнка билан ёпиб, иссиқхонадан йилига 3-4 марта ҳосил етиштирган, 100 миллион сўмгача даромад қилган уста боғбон тажрибаси ўрганилди. Томорқа эгаси ҳовлисидаги иссиқхонадан ток барги, меваси, остига экилган бодринг, редиска ва кўкатлар етиштиради. Битта шарти – меҳнат, ишдан қочмасангиз бас!

Семинарда бу амалий ишларни барча МФЙларда оммалаштириш, "Темир дафтар" даги оилаларни жалб этиш ҳақида тавсиялар берилди. "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар, етиштирилган маҳсулотни сотиш билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб берилди.

Айни пайтда мазкур туманда 17 минг 536 та томорқа хўжалиги мавжуд бўлиб, шундан 1 минг 200 тасида иссиқхона қуриб фойдаланилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискентда томорқадан самарали фойдаланаётганлар тажрибаси оммалаштирилмоқда