Бу, фаолиятини вақтинча тўхтатган кўплаб тадбиркорлик субъектлари ишини қайта тиклашда муҳим кўмак бўляпти

Мамлакатимизда пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий барқарорликка эришиш мақсадида бир қанча имтиёзлар жорий этилмоқда.

Бу, фаолиятини вақтинча тўхтатган кўплаб тадбиркорлик субъектлари ишини қайта тиклашда муҳим кўмак бўляпти.Хусусан, Тошкент вилояти Пискент туманида бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Давлат солиқ инспекцияси маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида туманда фаолият кўрсатаётган 1 минг 512 та тадбиркорлик субъектининг 421 таси карантин сабабли ўз фаолиятини тўхтатган эди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар натижасида тумандаги 275 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти белгиланган карантин қоидаларига риоя этган ҳолда қайта йўлга қўйилди. Хусусан, саноат соҳасида 95 та, қурилишда 18 та, улгуржи ва чакана савдода 50 та, маиший хизматда 63 та, бошқа соҳаларда 156 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта йўлга қўйилиши натижасида 423 та иш ўрни тикланди.

Жумладан, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Azalea Garment” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини тиклаш натижасида 69 нафар, темир-бетон (ёки) тош-шағал қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Аsfalt Stroy Invest” масъулияти чекланган жамиятида 15 нафар, шлакоблок ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Аxror Аmirxon Qurilish” корхонасида қурилиш-пудрат ишлари жонлантирилиши натижасида 10 нафардан зиёд қурувчи, ишчи ва техник ходимларнинг меҳнат фаолияти давом этишига эришилди. Айни пайтда яна 38 та тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

photo_2020-06-05_15-47-41.jpg

Шунингдек, Нурафшон шаҳрида ҳам карантин пайтида фаолиятини тўхтатган, бироқ белгиланган талаблар юмшатилганидан сўнг иш жараёнини тиклаган корхоналар талайгина. Ана шундай корхоналардан бири ҳудуддаги «Дегантепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган “Texnolоgy Group Azia” масъулияти чекланган жамиятидир. 

Мазкур корхона замонавий, энергия тежамкор технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда турли ўлчамдаги оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 20 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Қувонарлиси, уларнинг аксарияти ёшлардир.

Ҳозирча маҳсулотлар пойтахт ва Тошкент вилоятида ўз харидорларини топиб улгурди. Келгусида иш самарадорлигини ошириш эвазига корхона масъуллари ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириб, бутун мамлакат ва хориж бозорларини забт этишни режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискент ва Нурафшонда тадбиркорларнинг фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда