Тошкент вилояти Пискент тумани деҳқонлари катта тараддуд билан далаларга чигит экишга киришди. Шу муносабат билан тумандаги “GOOGLESHTER GROUP” масъулияти чекланган жамияти даласида кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Улуғбек Узоқов, туман ҳокими Раҳимбой Рихсиев, вилоят сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва фермерлар иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан У.Узоқов республикамизда сояни ғўза билан биргаликда етиштириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўсимлик мойи ишлаб чиқаришни кўпайтириш, чорва ҳамда парранда учун сифатли ва тўйимли озуқа етиштириш имконияти оширилишини алоҳида таъкидлади.

– Соя ғўза билан бирга экилса, битта майдондан икки баробардан зиёд даромад олиш мумкинлиги аксарият фермерларимизни қизиқтирди. Бундан ташқари, яна кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш мумкин, – дейди туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев. 

– Соядан мой, чорва учун ҳаридоргир омихта ем олиш мумкин. Пискентда бу йил тажриба тариқасида чигит билан қўшиб, ҳамкор экин сифатида 3минг гектар майдонга соя экиш режалаштирилган. Бу бир майдондан икки ҳисса даромад келади, демакдир.

Амалий тадбирда мутахассислар қисқа муддатларда чигитни экиб, ундириб олиш, ғўза парваришлаш ва мўл ҳосил етиштириш бўйича ўзаро фикр алмашди. Жорий йилда туманда жами 7 минг 800 гектар майдонга “Султон”, “Келажак”, “С-6524” навли уруғлик чигит экилади.

Бу саъй-ҳаракатларда деҳқон ва фермерларга соҳаси мутахассислари бевосита кўмаклашади. Тажрибали фермерларнинг таъкидлашича, пневматик сеялка ёрдамида ҳар гектарига 200 килограм фосфорли ўғит билан чигит экилмоқда. Чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, мавсумни самарали ўтказишда 64 та ер текисловчи ва 32 та пневматик юқори унумли техника шай ҳолатга келтирилган.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискент туманида тажриба тариқасида чигит ва соя экилади