Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр текширув давомида “Барс спортинг” МЧЖга қарашли ов анжомлари сотишга мўлжалланган дўкон омборхонасида сақлаш ва сотиш мумкин бўлмаган 31 турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида умумий баҳоси 98 миллион 556 сўм бўлган жами 1 минг 586 дона пиротехника воситалари хатловдан ўтказилди. Аниқланган ҳолатга қонуний қарор қабул қилинганга қадар вақтинчалик олиб қўйилди. Шунингдек, рейдлар давомида мутахассислар томонидан ноқонуний фаолиятни олдини олиш мақсадида тадбиркорлар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.  

А.МУСАЕВ,  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситалари сақлаётган омбор фош бўлди