Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Қонуни (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) имзоланди.

Унга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди.  (Пенсия ёшига етган фуқароларга пенсия тайинлаш учун нафақат Пенсия жамғармасига, балки ўзларига қулай бўлган  Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.  

Пенсияларнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди. Бунда, пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилиши қайд этилди.  

Шунингдек, пенсия ёшига етган фуқаро учун жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси  орқали олиш имконияти яратилди. Фуқарода ушбу ҳуқуқ юзага келганлиги Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган  маълумотлар асосида аниқланади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсионерлар учун қонунчиликда қандай ўзгаришлар амалга оширилди?