Пекиндаги Цзяотун университетида халқаро маданият фестивали бўлиб ўтди. Анжуманда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари ушбу таълим масканида таҳсил олаётган ватандош-талабалар билан бирга иштирок этиб, диёримиз маданияти ва сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилдилар.

Тадбир доирасида миллий стендимиз ташкил этилди, ўзбек пазандалик санъатини кўрсатиш мақсадида ош тайёрланди, миллий куй-қўшиқларимиз ижро этилиб, анъанавий либосларимиз намойиш этилди.

Дипломатларимиз томонидан иштирокчи ва меҳмонларга сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари хусусида маълумот беришди.

Хитойлик сайёҳларни жалб қилиш учун мамлакатимизда яратилган имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда хитойликлар учун 10 кунгача визасиз юриш тизими жорий этилгани, айни вақт Пекин, Сиан, Урумчи, Чэнду шаҳарларидан Тошкент ва Самарқандга ҳафтасига 16 марта ҳаво қатнови йўлга қўйилгани таъкидланди.

Тадбир адоғида Ўзбекистонни дунёга янада кенг танитиш, юртимизга хорижлик сайёҳлар оқими оширишга хизмат қиладиган ўзбек, хитой, инглиз тилларида чоп этилган материаллар тарқатилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекинда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди