Педагогларга устама белгилашда адолатлилик таъминланяптими? (+видео)
Бугун таълим тизимида педагогларни рағбатлантириш ва уларга устамалар белгилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аммо бундай устамалар белгиланишида адолатлилик қай даражада таъминланмоқда?
Парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да таълим соҳасидаги масалалар муҳокама қилинар экан, депутатлар шу каби саволлар билан мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримовага юзланди.
Манзура Салимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
— Педагогларни рағбатлантириш ва уларга устамалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
Эъзоза Каримова, мактабгача ва мактаб таълими вазири:
— 2024 йил 1 январдан бошлаб педагогларга малака тоифаси берилишида янги тартиб белгиланган. Бугунги кунда педагогларнинг нафақат мутахассислик фани бўйича билим даражаси, балки касб маҳорати ҳам баҳоланиб бориляпти. Синов жараёнларининг адолатлилиги, ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида замонавий рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиляпти. Тест натижалари, баҳолаш маълумотларини ўзгартириб бўлмайдиган технологиядан фойдаланиб, рақамли реестрда сақлаш механизмлари жорий қилинди. Шунингдек, ушбу механизмлар инсон омили аралашувини минималлаштириш, сохталаштиришнинг олдини олиш имконини беради.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ULDU7wZ2ris" title="Pedagoglarga ustama belgilashda adolatlilik ta’minlanyaptimi? " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова, И.Исматов (видео), ЎзА