Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг янги ректори Абдуғаффор Қирғизбоев барча факультетлардаги ўқув, илмий ва маънавий фаолият билан танишди.

Маълумки, университетда 13 та факультет мавжуд бўлиб, улар пойтахтимизнинг Чилонзор, Яккасарой, Учтепа, Миробод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Кенгсой ҳудудида жойлашган.  

Танишув жараёнида ректор томонидан университетнинг деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида университетда ўқув жараёнлари, таълим сифати ва илмий, маънавий ишларнинг самарадорлиги бўйича таклифлар берилди. Ўқув хоналарида моддий техник базани яхшилаш, факультетларда мазмун жиҳатдан керакли ўқув адабиётлари билан таъминлаш масалалари бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, ректор талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган ёшлар билан ҳам учрашди. Учрашув жараёнида ТТЖларда талабаларга янада енгиллик яратиш мақсададида уларнинг ойлик тўлов муддатлари 50%га арзонлаштирилди.

Тошкент вилояти Кенгсой ҳудудида жойлашган ТТЖ талабалари учун эса тўловлар бекор қилинди.  

Ушбу янгилик ТТЖда истиқомат қилаётган талабаларга қувонч бағишлади. Йўналишлар бўйича муаммолар босқичма-босқич бартараф этиладиган бўлди.

З.Мирзабоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогика университетининг янги ректори ташаббуси билан ТТЖ нархи 50 фоизга арзонлашди