Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар мавзуси энг кўп кўтарилган мавзулардан бири. Президентимиз жорий йил 18 август куни тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотда кластерлар ҳақида тўхталиб, “..ҳамма қарши бўлса ҳам кластер фаолиятини ишга туширдик ва тизим ўз самарасини кўрсатди”, деб қайд этди.

Шунингдек, мулоқотда халқни, жумладан, фермерларни “Пахта қуллигидан” озод қилиш Президент орзуси бўлгани алоҳида таъкидланди. Бунга эришишда айнан пахта - тўқимачилик кластерлари сабаб бўлди. 

Ҳақиқатан, фермернинг елкасига шамол тегишига айнан кластерлар сабабчи. Пахта бугун Ўзбекистонда дунёдаги энг баланд нархда сотиб олинмоқда. Бунда айнан кластерларнинг ҳиссаси бор.

Таҳлилларга кўра, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган.  

2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархини 1 кг учун 10 минг 25 сўм қилиб белгилади. Жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.  

“Аrt soft holding” корхонаси раҳбари Олимхон Бобохоновнинг фикрича, пахтанинг нархи аслида Нью-Йорк биржасидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак. Буни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дунё бозорларини ўрганиб, мутахассислар таҳлили асосида белгилаши тўғри бўлади. Доимий равишда жаҳонда пахта нархини назорат қилиш, таҳлилчи мутахассислар томонидан ўтган йил нархларини солиштирган ҳолда 5 -10 йил учун “прогноз”лар берилиши лозим.

— Кластерларнинг 6 триллион сўм зарар кўрганининг сабаби — нарх белгиланиши пахтанинг нархи кўтарилиб - тушаётган вақтга тўғри келган эди. Таҳлил қилиб олганда, 1 кг. пахта хомашёсининг 5,5 - 6 минг сўм нархи 10 минг 25 сўм қилиб белгиланди. Мана бугун ҳам 83 котировка ҳисоблаб чиқилса, толанинг нархи 21 минг сўм, пахта хомашёси 5-6 минг сўм бўляпди, – деди у.  

Ўз навбатида, кўплаб кластер раҳбарлари ҳам нархлар жаҳон нархлари даражасида белгиланиши тўғри қарор бўлишини таъкидлайди. Шу билан бирга,  кластерлар пахта таннархи жаҳон нархларидан ошса, ҳукумат томонидан субсидия сифатида нархдаги фарқни корхонага қайтариш механизмини жорий этиш ёки солиқ имтиёзлари берилиши лозим.

Шу вазиятни ҳисобга олиб, ҳукуматимиз томонидан кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилмоқда. Унга кўра, кредитлар бўйича қарзларни тўлаш 3 триллион сўмлик муддат бир йилга узайтирилди.  

Кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади. Бундан ташқари, пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Хомашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарлар уч йил муддатга давлат божидан озод қилинади.

— Кластер пахта етиштириш учун ўзининг мол - мулкини гаровга қўйиб банкдан кредит олиб, уни ҳеч қандай гаров ёки кафолатсиз фермер хўжалигига бераяпти, - дейди  "Merganteks" МЧЖ раҳбари Иброҳим Ҳамроев. — Фермерда ҳеч қандай мажбурият бўлмаганлиги сабабли ўзига олган мажбуриятини қасддан бажармаслик ҳолати йилдан - йилга кўпайиб бормоқда. Қарзни тўлашдан қочиш мақсадида мол-мулкини бошқаларга ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. Фермер пахта ҳосилини молиялаштириш учун ўзининг мол-мулкини, ерини гаровга қўймас экан, фермер хўжаликларининг пахта тўқимачилик кластерлари олдидаги мажбуриятларини қасддан бажармаслик ҳолатлари борган сари кўпайиб бораверади.  

Қонунчилик бўйича фермер ҳам, кластер ҳам тадбиркор. Қонун олдида ҳар иккасининг жавобгарлиги бир хил бўлиши, ҳар икки томон ўз ишига адолат билан ёндашиши керак.  

Ҳозирги кунда баъзи фермерлар ҳосилдорликни ўйлаяпти. Шартномага асосан 30 центр учун тўловлар кластерлар томонидан фермерларга ўтказиб берилмоқда. Лекин катта-катта харажатлар қилиниб, 20 - 25 центнер ҳосил олинмоқда ва, гўёки, ҳосилдорлик яхши бўлмаяпти. Шу ерда нарх масаласидан келиб чиқиб кластерлар зиён кўрмоқда.

– Ўзбекистонда 4-5 йил олдин 30-40 фоиз тола қайта ишланган, - деди мутахассис Тоир Кулиев. - Қолгани эса тола кўринишида экспорт қилинган. Беш йил олдин фермерлар 1,5 - 2 миллион тонна пахта учун пул олган,  холос. Эсланг, ўшанда пахтанинг нархи қанча  эди? Қайсидир фермер ҳурсанд бўлиб пахта экканми? Кластер бўлгунча ҳамма фермерлар пахта режасини бажариш ва йиллаб шу пулни орқасидан юриш билан сарсон эди. 20 йил олдин ҳам толани жаҳон бозоридаги баҳоси 1,8 - 2,0  доллар эди. Ҳозир ҳам шу нарх, катта ўзгариш йўқ. Лекин Ўзбекистонда пахта нархи 120 фоизга ошди. Сабаби, талаб кўпайди, кластерлар янги ип калава фабрикаларини ташкил қилди, янги ишлаб чиқариш қувватлари кўпайди. Аввалдан ип - калава ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришига эга кластерлар 11-15 фоизни ташкил қилади ва улар тўлиқ занжирни яратиб олди. Лекин янги кластерлар тўқимачилик фабрикасини шахсий сармояси ва банк кредитлари эвазига янгидан вужудга келтирмоқда. Мавжуд кредитни ёпмасдан, занжирнинг кейинги босқичига ўтиб бўлмайди.  Чунки янги корхонанинг ишини йўлга қўйиб, жаҳон талабига мос маҳсулот ишлаб чиқариш учун ҳам камида 2 - 3 йил керак. Кредит эса кутиб турмайди, кўпайиб боради. Кейинги катта муаммо – сотиш учун бозор керак.  

Юқоридаги фикрлар асосида хулоса шуки, бунга ечим фермерга субсидия бериш ва кластерлар бутун занжирини тўлиқ шакллантириб, тайёр маҳсулот экспорт қилишга ўтгунга қадар уларни  арзон хомашё билан таъминлаш соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросида энг мақбул ишдир.

 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

матбуот хизмати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта нархини Нью-Йорк биржасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш таклиф этилди