Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йил бошидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни молиялаштиришга 1 триллион 115 миллиард сўм йўналтирилди.
Бу ўз самарасини бериб, корхоналар тўлиқ қувватда ишлашни бошлади. Ҳудудларга 5 минг 781 та техника етказиб берилди.
Ҳокимларга унумдорликни ошириш учун пахта, мева-сабзавотчиликда механизация даражасини 50 фоизга етказиш топширилди.
Бунинг учун йил охиригача фермер ва деҳқонларни яна 6,5 мингта техника билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Йиғилишда комплекслар раҳбарлари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.
ЎзА