Парламент қуйи палатаси мажлисида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасига оид қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳасининг мазмуни ва уни иккинчи ўқишга тайёрлаш давомидаги ўзгаришлар ҳақида қўмита раиси У.Шерматов батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, криминоген вазият оғир маҳаллаларда ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилиш мақсадида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти такомиллаштирилиб, профилактика бош ва кичик инспектори лавозимлари жорий этилган. Бироқ, ички ишлар органлари тизимидаги ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати фақат маҳалладаги профилактика инспекторларига берилган бўлиб, бундай ваколат ҳуқуқ-тартибот масканлардаги бош ва кичик инспекторларида мавжуд эмас.

Шу боис, ушбу қонун лойиҳаси билан ҳуқуқ-тартибот масканларидаги ушбу инспекторларга маъмурий ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати берилмоқда.  

Бундан ташқари, ҳозирда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати инспекторларига аниқланган айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштириш ваколати берилган бўлса-да, ушбу маъмурий баённомалар юзасидан чораларни қўллаш ваколати тизимдаги бошқа мансабдор шахсларга, жумладан иш юкламаси катта бўлган туман (шаҳар) ички ишлар бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари бошлиқлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган. Бу эса ортиқча вақт сарфлашга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли мазкур қонун лойиҳаси билан патруль-пост хизматининг мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ваколати уларнинг раҳбариятига ҳам берилмоқда.

Қонун лойиҳасидаги нормалар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, вақт ва ресурсларни тежашга хизмат қилади.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Патруль-пост хизмати раҳбариятига маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда