Мазкур нуфузли анжуман нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига асосан Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси 2025 йил 5-9 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.  

Маълумки, 190 га яқин мамлакат парламентини бирлаштириб келаётган Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси йилига икки маротаба ўтказилади. Мазкур тадбир фақатгина парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси юқори бўлган мамлакатлардагина ўтказилади.  

Айни пайтда мамлакатимизда ушбу нуфузли анжуманга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.  

Олий Мажлис Сенатида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.  

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган йиғилишда депутатлар, сенаторлар, ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда ташкилий қўмитанинг бошқа аъзолари иштирок этди.  

Йиғилишда Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоққа аъзолиги 2017 йилда қайта тиклангани таъкидлаб ўтилди. Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимиз парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида жуда катта тажрибага эришди. Республикамиз ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.  

Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясининг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши тарихий воқеликдир, чунки бундай тадбир Марказий Осиё минтақасида илк маротаба ўтказилаётир.  

Йиғилишда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мазкур Ассамблеянинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” деб номлангани, унинг доирасида бутун дунё парламентлари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.  

Шунингдек, бир ҳафта давомида Парламентлараро иттифоқнинг қўмиталари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан ва технология, ёшлар масалаларига бағишланган турли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.  

Ўз навбатида, Сенат Раиси мазкур тарихий ва нуфузли анжуманда барча бирдек фаол бўлиши кераклиги ҳамда уни юқори савияда ташкил этиш борасида қатор вазифаларга тўхталиб ўтди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади