Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари биргаликда “Тараққиёт блоки”ни ташкил этди.

Қуйи палатанинг бугунги мажлисида дастлаб ҳар иккала фракциянинг  “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақидаги масала кўриб чиқилди.  

Мазкур масала юзасидан сўзга чиққан ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов “Тараққиёт блоки” парламентаризм тарихида муҳим қадам эканлигини таъкидлади:  

— Парламентда кўпчиликни ташкил этган ҳар иккала фракциямиз партияларимизнинг дастурий вазифалари, сиёсий ғоялари яқинлигидан келиб чиққан ҳолда “Тараққиёт блоки”ни тузди. Мазкур блок доирасида халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, уни амалга оширишга қаратилган ҳукумат дастурини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Стратегияни ҳаётга татбиқ этишда биргаликдаги куч ва бор имкониятларимизни сафарбар этамиз, — деди ЎзЛиДеП етакчиси.  

Шундан сўнг “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров сўзга чиқиб, бугунги глобаллашув шароитида блокка бирлашишнинг аҳамияти хусусида тўхталди:  

–  Бугунги глобал кескин бир вазиятда мамлакатимизда миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда барча ҳокимият органлари ҳамжиҳат бўлиши лозим. Парламент табиийки, халқнинг таклифларини шакллантирадиган майдон. Шу мақсадда бу ерда турли тортишув ва мунозаралар, баҳслар бўлади.    

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аввалдан биргаликда ҳаракат қилиш бўйича тажрибаси бор ва бу ўз самарасини кўрсатган. “Тараққиёт блоки” ўнг кучларнинг блокидир. Биз Ўзбекистонни ривожланаётган давлатлар тўлқинида бўлишини хоҳлаймиз. Бу йўлда алоҳида принципимиз бор — яъни, ҳар қандай тараққиёт миллий манфаатларимиз ва қадриятларимизга таянган ҳолда амалга оширилиши керак.  

Фракцияларимизнинг биргаликдаги қарори асосида тузилган “Тараққиёт блоки” мамлакатимизнинг ривожи, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Нафақат қонунларни қабул қилиш, балки жамиятимизни бирлаштириш, мамлакатимизнинг ягона қудратли давлат бўлишига хизмат қилиш “Тараққиёт блоки”нинг асосий вазифаси бўлади, — деди партия етакчиси.  

Мажлисда ЎзЛиДеП ва ЎзМТДП фракциялари ушбу блок орқали умумий манфаатларга эришиш йўлида ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйиши, бу ташаббус миллий манфаатларга хизмат қилиши алоҳида таъкидланиб, “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш тўғрисидаги баёнот ҳақидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи “Тараққиёт блоки” бўйича қарор қабул қилинди