Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Мазкур йирик спорт тадбирида турли нуфузли ташкилот мутасаддилари ҳам меҳмон бўлиб турибди ва улар турли хил тадбир, учрашувларда қатнашмоқда.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Парижда жойлашган ташкилот офисида Ўзбекистон делегацияси мутасадди раҳбарлари билан учрашган. Ж.Инвантино бу ҳақда ўзининг “Instagram” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қуйидагича хабар чоп этган. 
“Ўзбекистон Марказий Осиёда ФИФА доирасидаги халқаро мусобақани қабул қиладиган биринчи давлат бўлади. Мамлакат 14 сентябрдан 6 октябрь кунига қадар футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 

Мен ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун ушбу мамлакат мутасаддиларига ўз миннатдорлигимни билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман”.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ФИФА президенти ўзининг хабарида шунингдек, Париж шаҳридаги учрашув давомида Ўзбекистонга ФИФА Футзал жаҳон чемпионати расмий кубогини топширганини қайд этган. Бундан ташқари, Парижда жойлашга офисдаги музей ҳақида айтиб, у ерда Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридаги экспонатни кўриш ёқимли бўлганини таъкидлаб ўтган.

                                                 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парижда ФИФА Президенти Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти билан учрашди