Бугун, 4 сентябрь куни Франция пойтахти Парижда давом этаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунги мусобақаларида матонатли ва иродали спортчилар 14 та спорт тури бўйича баҳслашади.

Кун давомидаги мусобақаларда 10 та спорт турининг 75 та медаллар жамланмаси учун шиддатли беллашувлар бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг 10 нафар иродали спортчиси пара велоспорт, пара ўқ отиш, пара сузиш ва пара енгил атлетика мусобақаларида ўз омадларини синовдан ўтказади. 

Еттинчи кунги мусобақалар остонасида паралимпиячиларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 182 та давлат орасида умумжамоада кучли ўнликда бормоқда. 

Давлатлар кесимида 53 та олтин, 40 та кумуш, 22 та бронза медалига эга Хитой вакиллари пешқадамлик қилаётган бўлса, кейинги ўринларда Буюк Британия (30-18-13), АҚШ (20-18-11) делегациялари бормоқда. 

Бугун кун мобайнидаги Паралимпия баҳсларида пара велоспортчиларимиздан Ғолиббек Мирзаёров, Азимбек Абдуллаев, пара ўқ отишда Сервер Ибрагимов, Шаҳноза Мамажонова, пара сузишда Дмитрий Хорлин, пара енгил атлетикада Кубаро Ҳакимова, Мадина Мухторова, Урганч Эгамназаров, Розия Эргашева ва Шаҳина Йигиталиева иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрга қадар давом этадиган Паралимпия ўйинларида 182 та давлатнинг 4 минг 400 нафар пара спортчилари қатнашмоқда. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Париж-2024” Паралимпия ўйинларининг бугунги мусобақаларида 10 нафар вакилимиз қатнашади 