Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

[gallery-26682]

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

<iframe width="458" height="815" src="https://www.youtube.com/embed/D7YFrDDZsiQ" title="Paragvay Respublikasi Prezidenti Sanyago Penya O‘zbekistonga keldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Ўзбекистонга келди