Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Қитъамизнинг энг сара пара велоспортчилари иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақада Бунёдбек Ҳайтмаҳаммадов (C1), Ғолиббек Мирзаёров (C2), Оғабек Ҳудерганов (C3), Азимбек Абдуллаев (C5), Азиз Отахўжаев (Т1), Баҳодир Одинаев (Т2), Азизахон Қосимова (C3), Камола Нуриллаева (C4), Лазиза Усмонова (Т1) ва Одина Ҳамдамова (Т2) марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.
Шунингдек, Тўлқин Равшанов (Т2), Фотима Соипова (Т1), Зарифа Мўминова (Т2) кумуш, Саиджаббор Дадахонов (Т1), Боймурод Явқочев (C5), Аброрбек Ибрайимов (C4), Азизхўжа Олимхўжаев (C2), Муҳаммед али Жўлимбетов (C3) ҳамда Фотимахон Ҳайдарова (Т2) бронза медали соҳибига айланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, умумжамоа ҳисобида вакилларимиздан сўнг, Таиланд ва Қозоғистон терма жамоалари иккинчи ҳамда учинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА