Пара ўқ отиш: Шаҳноза Мамажонова жаҳон кубоги ғолиби
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида 51 та мамлакатнинг 300 нафарга яқин матонатли мерганлари турли йўналишларда ғолиблик йўлида баҳс олиб борди.
Йилнинг илк нуфузли мусобақасининг Sh1A тоифаси P2 йўналишидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳноза Мамажонова муносиб иштирок этди.
Етти кун давом этган мусобақанинг сўнгги кунида Шаҳноза Мамажонова Sh1A тоифаси P2 йўналишининг 10 метр масофага пневматик тўппончадан отиш дастурида 232.6 очко жамғариб, жаҳон кубогининг олтин медалига эга чиқди.

Кейинги ўринлар туркиялик Айсел Озган (231.5), эронлик Сареҳ Жаванмарди(213)га насиб этди.
Т. Рўзиев, ЎзА