Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA Гран-присининг илк кунги беллашувлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Аниқроғи, вазни 70 кг. бўлган Кемран Нуриллоев ва Шерзод Намозов финалга қадар барча рақибларини енгди ҳамда мусобақа ғолиблиги учун ўтган финал беллашувида ўзаро рақобатлашди. Унда Кемран бироз омадли курашди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шерзод эса кумуш медалга эга чиқди. 81 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Шоҳрух Мамедов бронза медали билан тақдирланди.


Шунингдек, бугун яна тўрт нафар ҳамюртимиз –Муҳаммад Абдуқулов, Асилжон Мамасиддиқов, Муҳаррам Абдусаматова ва Феруза Эргашева Гран-при мусобақасининг медаллари учун кураш олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА