Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, карантин сабабли ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлаш масаласи доимий диққат эътиборда бўлмоқда.

Тошкент вилоятида ҳам бу масала алоҳида эътиборда бўлганлиги боис, муаммолар аста-секинлик билан ечимини топмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 13 май ҳолати маълумотларига кўра, иш билан таъминланиши лозим бўлган 68 минг 274 нафар фуқаро бўлиб, уларнинг 38 минг 37 нафарининг бандлиги таъминланган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари ташкилотлари ҳамда Ишчи гуруҳ томонидан бундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда амалга оширилмоқда. Айниқса, Қибрай, Паркент, Қуйи Чирчиқ, Зангиота, Ўрта Чирчиқ туманларида бу ишлар яхши йўлга қўйилган бўлиб, кўзда тутилган мақсадга эришиляпти.

Бугунги кунда асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар ва карантин шароитида ишсиз қолган фуқароларни бандлигини таъминлашга қаратилган. Шу боис, ҳар бир тадбиркорлик субъектининг ҳолати ва молиявий имкониятлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Тадбиркорлар билан масала атрофлича муҳокама қилинаётганлиги боис, бир қатор натижаларга эришилди.

Жумладан, 20 минг 548 та тадбиркорлик субъектида муҳтож оилалар аъзолари бандлигини таъминлашга хоҳиш билдирилди. Масалан, Тошкент туманидаги “Масте Диликатес” хусусий корхонаси ташаббус кўрсатиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 та оила аъзоларини ишга олиш, 100 дан ортиқ оилани асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, яқин ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган яна шунча оилага чорва моллари етказиб бериш (ем хашаклари билан) ҳамда уларни касбга ўргатишга хоҳиш билдирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, вилоятдаги енгил саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган 266 корхонадан 31 таси ташаббус билан чиқиб, 4 508 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминлаш мажбуриятини олган.

– Корхонамиз пандемия даври бўлишига қарамасдан, фаолиятини тўхтатгани йўқ, – деди “BONITO KIDS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сайдулла Солиев. – Албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя қилаяпмиз, лекин ишчилар сонини қисқартирмадик. Аксинча, ишга ёшларни қабул қиляпмиз. Жамоамиздаги 300 нафар хотин-қизларнинг аксарият қисми 30 ёшгача бўлганлардан иборат. Кўрсаткичларимиз ёмон эмас. 1500 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уларнинг 95 фоизини хорижга экспорт қилаяпмиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемия шароитида 38 мингдан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланди