Пахтадан мўл ҳосил етиштириш ниятида...
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ғўза парваришида салмоқли натижаларга эришилмоқда. Ҳудуддаги 143 та пахтачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжалигининг 11 минг 300 гектар майдонига чигит экилган.

Бу йил жами 35 минг 360 тонна пахта хом ашёси етиштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳар бир гектар ердан олинадиган ўртача ҳосилдорлик 32 центнерни ташкил этади. Хусусан, "Саидаброр Султонсаид" фермер хўжалиги раҳбари С.Холсаидовнинг таъкидлашича, бу йил агрономларнинг ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиши ҳисобига ҳар гектардан олинадиган ҳосилдорликни 45 центнерга етказиш мўлжалланмоқда.
Айни кунларда туманда ҳосилдан бўшаган майдонларга кузги буғдой экиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. "Қаҳрамон" ҳудуди Механизаторлар уйида фермер хўжалиги ишчи ходимларининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. Бу каби дам олиш уйлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилган.