Даврон Абдужалолович Вахабов номзоди «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосарлигига маъқулланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан саноат ташкилотларига ёш ва малакали, шу билан бирга соҳада муайян ютуқларга эришган йирик корхона вакилларига ишонч билдирилиб, раҳбарлик лавозимларига жалб қилиш лозимлиги таъкидланмоқда.
Д.Вахабов ёш ва малакали, тўқимачилик саноатида лойиҳаларни шакллантириш, технологик жиҳатдан мукаммаллаштириш ва маҳсулот сифатини оширишда катта тажрибага эга. У томонидан олиб борилган лойиҳалар чуқур билим ва тажрибага таянган.
Ҳозирга қадар Д.Вахабов томонидан «Оқсарой текстиль» , «Зарбдор Текстиль», «Оқсарой Вортекс», «Остекс Текстиль Жиззах», «Сардоба Оқсарой Текстиль» каби йирик тўқимачилик лойиҳаларини амалга оширилиб, муваффақиятли бошқариб келинмоқда.
ЎзА