Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасини такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур соҳада тизимли ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.

Миллий матбуот марказида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чоралар ва эришилаётган натижалар юзасидан ахборот берилди. 

Анжуманда таъкидланишича, жорий йил бошидан буён назорат органлари билан ҳамкорликда республика бўйича 3 899 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Энг кўп ҳолатлар Сирдарё вилояти (433 та), Тошкент шаҳри (410 та), Қорақалпоғистон Республикаси (408 та) ва Хоразм вилояти (343 та)да қайд этилган. Бу ҳолатлар туфайли “Ўзсувтаъминот” АЖга 76,2 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган, шундан 29,9 миллиард сўмлик қисми қопланган.

Қонунчиликка мувофиқ, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. 

[gallery-25330]

Шу билан бирга, қарздорликни қисқартириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 103,3 минг нафар қарздор истеъмолчи бўйича 332,2 миллиард сўмлик даъво аризалари судларга юборилган. Ҳисобот даврида 53,5 мингдан ортиқ истеъмолчи қарз сабабли сув таъминотидан узилган. Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида кузатилган.

– Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги жорий йил бошига нисбатан 146,4 миллиард сўмга, яъни 14 фоизга камайиб, 762,4 миллиард сўмни ташкил этди, – дейди “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев. – Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда эса қарздорлик 281,4 миллиард сўмга ёки 27 фоизга камайган. Жамиятимиз томонидан аҳоли ўртасида тўлов интизомини яхшилаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда замонавий тўлов воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. 

Шунингдек, тадбирда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2025 йил охирига қадар амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу чоралар аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор ичимлик суви ҳамда оқова сув хизматлари билан таъминлашга қаратилгани таъкидланди. 

Анжуман якунида жамият мутахассислари оммавий ахборот воситалари вакиллари берган саволларга жавоб қайтарди. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсувтаъминот” АЖ: қонунбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда