Ўзсаноатқурилишбанк тизимида 2023 йил ва жорий йилнинг биринчи ярмида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилинди.

ESG – атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини бирлаштирган стратегик ёндашув. Бунда компаниялар ўз манфаатларини мижозлари, ҳамкорлари, ходимлари, умуман жамият манфаатлари билан тенг қўйиб ҳаракатланади. 

Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида ишлаб чиқилган 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси компанияларда ESG тамойилларини жорий қилиш ишларини жадаллаштирди.

Ўзсаноатқурилишбанкнинг глобал экологик ва ижтимоий дастурлардаги иштироки 2018 йилда трансформация жараёнларида бошланган. Шундан буён муассасани барқарор ривожлантириш мақсад ва вазифалари ушбу умумэътироф этилаётган стандартларга мувофиқ такомиллаштириб келинмоқда.

Бугунги кунда банк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда халқаро стандартларда ESG стратегияси, ESG ва барқарор ривожланиш ҳамда энергия сиёсати, сувни тежаш ва чиқиндиларни бошқариш тартиблари ишлаб чиқилган.

Мазкур тизим асосида ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга, энергия самарадорликни таъминлашга, табиий ресурсларни тежаш ва углерод чиқиндиларини минималлаштиришга эришилмоқда.

Ижтимоий йўналишда ходимларни ҳар томонлама ривожлантириш, улар учун кенг ва тенг шароитлар яратиш, шунингдек жамоат лойиҳаларида фаол қатнашиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида турли ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Корпоратив бошқарув соҳасида эса, банкда шаффофлик ва жавобгарлик тамойиллари мустаҳкамланди. ESG стандартларига жавоб берадиган ички сиёсат ва жараёнлар янгиланди.

Умуман, ESG тамойилларининг тадбиқ этилиши банкни халқаро молия бозорига интеграция қилишда муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу ташаббус банкка халқаро молия майдонида ўз мавқеини ошириш, халқаро капитал бозорларида қимматли қоғозларни жойлаштириш, хорижий инвесторлар ҳамда кредит линияларини жалб қилишда ўзига хос устуворликлар бериши билан аҳамиятлидир.   

Молиявий ресурсларни кўпайтириш асносида эса, банк мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш борасидаги ислоҳотларда ўз иштирокини кучайтиради.

Банк Ахборот хизмати

Информационная служба Банка

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанкда ESG тамойиллари: ижро ва натижа