Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлиги азалдан яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган икки томонлама алоқалар устида бунёд этилган.

Мамлакатларимиз деярли 20 йилдан буён стратегик шерик бўлиб келмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамда Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг сиёсий иродаси ўзбек-корейс ҳамкорлигини кенгайишига кучли туртки бўлди.

Бу Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўрсаткичларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, 2023 йил якунида товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ўсиб, 2,5 миллиард долларга етди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс инвестициялари ҳажми эса 7,5 миллиард долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг 13-15 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорлик муносабатларнинг янги даврини бошлаб берди. 

Давлат ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро кредитларни мувофиқлаштириш бўйича Бош битим имзоланди.

Мазкур умумий қиймати 50 млн. доллар бўлган кредит линияси кореялик ҳамкорлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган маҳаллий тадбиркорлар учун ажратилади.

Маблағлар саноат йўналишидаги лойиҳалар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда янги иш ўринларини яратилишига қаратилган лойиҳаларга йўналтирилади.

Таъкидлаш керакки, Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк Корея Экспорт-импорт банки билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда, банклар биргаликда республикамиз иқтисодиёти учун экспорт салоҳиятини оширилишига қаратилган умумий қиймати 47,5 млн. долларлик лойиҳаларни молиялаштириб, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратилишига имконият яратилди.

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк Корея Эксимбанки билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда