Мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш ва банк хизматлари бозорини ривожлантириш борасидаги лойиҳалар кенг қулоч ёзмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан аҳоли ва мижозлар га банк хизматлари кўрсатишда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Банк хизматлари кўрсатилишини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, мижозларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш банк жамоасининг асосий мақсадларидан биридир.

Бугунги кунда, Ўзмиллийбанк тизимида 68 та филиал, 35 та банк хизматлари маркази, 78 та 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган шохобча аҳоли ва мижозларга зарур хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Ўзмиллийбанкнинг Янгиобод филиалига қарашли “Янгиобод” эко бозор савдо мажмуаси ҳудудида “Янгиобод” банк хизматларини кўрстаиш маркази очилди.

Мазкур марказ ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, “Ватандош” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 5 мингдан ортиқ аҳолига банк хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида ташкил қилинди. Ушбу қулайликни аҳоли вакиллари ҳам қўллаб-қувватлайди.

Банк хизматлари кўрсатиш марказлари томонидан мижозлар ва аҳолига банк хизматлари, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш, ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш, юридик шахслар учун масофадан хизмат кўрсатувчи “i-Bank” дастури ва жисмоний шахсларга “Milliy” мобиль иловаси орқали масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, кредит маблағларини сўндириш, омонатлар очиш, “online” конвертация қилиш амалиётлари бажарилади.

Келгусида Ўзмиллийбанк томонидан мазкур йўналишда ишларни янада кенгайтириш ва банк хизматлари кўрсатишни айнан мамлакатимиз ҳудудида хизмат кўрсатиш марказлари орқали кенг миқёсда амалга ошириш режалаштирилмоқда.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/DJwTQp5psgQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Барно Мелиқулова, Нишонбой Абдувоитов(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанкнинг "Янгиобод" банк хизматлари кўрсатиш маркази иш бошлади (+видео)